«Ливерпуль» клуби ҳимоячи Мамаду Сакони 23 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.
BBC хабарига кўра, 26 ёшли футболчи билан «Марсель», «Лион» ва «Севилья» клублари қизиқмоқда.
Жорий мавсумда Сако бош мураббий Юрген Клопп билан чиқишолмай қолган ва бирорта ўйинда майдонга тушмаган.