"Челси" ўтган ойда ўзининг собиқ ўйинчилари учун 30 минг фунтлик янги йил совғалари улашди, дея хабар беради The Daily Mail.
Роман Абрамович клуб хўжайинига айланганч, жамоанинг собиқ футболчилари билан алоқа ўрнатилди, уларнинг кўпчилиги унуутилиб кетган эдилар. Байрам совғалари 55 ёшда юқори бўлган собиқ футболчиларга тарқатилди. Декабрда 100та совға саватлари тарқтилди.
"Челси" 88 ёшли фахрийси Томми Дохерти ҳар йили декабрда худди шандай совға олади, унинг айтишича, саватда шампан виноси, қизил ва оқ вино, пишлоқ ва дудланган лосось бўлади.