Кириш Регистрация

Луис Энрике: "Испания кубоги босқичи бир ўйиндан иборат бўлса томошабоп бўлар эди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания кубоги чорак финалининг жавоб учрашувида "Атлетик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди (Биринчи ўйин - 1:2).

"Жамоамдан мамнунман. Охирги ўйинлардаги каби жамоа яхши ҳимояланди ва ҳужум қилди. Бундай ўйинларда хатоларга йўл қўйиш керак эмас, биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. "Атлетик" ўзининг ягона вазиятидан фойдаланди. Биз хотиржамликни сақлаган ҳолда кўплаб имеониятлар яратдик. Бугун жамоа жуда ҳам тартибли ўйнади.

Охирги ўйинларда рақибларимиз кам имкониятга га бўлиб туриб ҳам дарвозамизни ишғол қилишди. Буни тузатишимизга ишонаман. Бизга узоқ муддатли ғалабалар серияси керак.

Месси ҳар доимгидай ўйин тақдирини ҳал қилди. У "Барселона"да узоқ вақт қолади деб умид қиламан. Ундан яхшиси йўқ. Гап фақа голда эмас, ўйинни ўқий олишида, тўғри қарор қабул қилишда ва жамоадошларига ёрдам беришида.

Ҳар икки ўйин томошабоп бўлди. Менга Кубок ёфади, аммо босқичлар бир ўйиндан иборат бўлса, янада томошабоп бўлар эди", - дейди Энрике.

 

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:32, 12.01.2017.
Ўқилди: 7025 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.