Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Вест Бромвич"ни қабул қилди.
Лондонликлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бу ўйинда Харри Кейн хет-трикни расмийлаштирди ва ушбу мавсумдаги голлари сонини 12тага етказиб олди. Мезбонларнинг яна бир гол "Вест Бромвич" ҳимоячиси Маколининг ҳисобига автогол сифатида ёзилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Тоттенхэм" ўз очколарини 45тага етказди ҳамда вақтинчалик бўлса-да 2-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ, 21-ТУР
Тоттенхэм – Вест Бромвич 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 12 Кейн, 2:0 – 26, автогол Маколи, 3:0 – 77 Кейн, 4:0 – 82 Кейн.
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген (Дэвис, 64), Роуз, Уокер, Алдервейрелд, Дембеле (Уинкс, 83), Дайер, Эриксен, Ваньяма, Алли, Кейн (Сон Хеунг Мин, 90).
Вест Бромвич – Фостер, Ольссон, Маколи, Доусон, Брант (Макклейн, 54), Флетчер, Якоб, Моррисон, Филлипс (Филд, 90), Шадли (Робсон-Кану, 62), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Ольссон (64), Маколи (70).