Кириш Регистрация

«Барселона» Мессига катта маош таклиф қилишга қодир эмасми ёки истамаяптими?

Баҳо:
+ | -

El Confidencial нашри ҳужумчи Лионель Мессининг «Барселона» билан шартномаси нима учун узайтирилмаётгани ҳақида ёзди.

«Барселона»нинг раҳбарларидан бири Оскар Грау бир неча кун олдин Мессининг шартномаси ҳақида гапира туриб: «Бу масалага совуққон бош ва соғлом маъни билан ёндашишимиз лозим. Биз бюджетимизнинг 70 фоизидан ортиғини маошга сарфлай олмаймиз. Шунинг учун ҳам иложсиз нарсага қўл урмоқдамиз» - деган эди. Испания журналистлари бу сўзларнинг ортида, «Барса»нинг ўз ҳужумчисига катта маош тўлашга қодир эмаслиги яширинган деб ҳисобламоқда.

Аммо Каталония клуби бош юлдузидан айрилмоқчи эмас. Ҳатто Месси ҳақида ноўрин гапирган раҳбарлардан бирини яқинда дарҳол ишдан олган эди.

Муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли – бир қатор футболчилар билан хайрлашиш, натижада маошлар юкини камайтиришдир. Айни пайтда, чиқиш эшиклари кўрсатилишига лойиқ 2 нафар футболчи тилга олинмоқда: Арда Турон ва Иван Ракитич. Туркиялик футболчи Хитойдан фойдали таклиф олган, хорватиялик яримҳимоячи билан «Ман Сити» қизиқмоқда. «Барселона» ҳар иккаласини камида 50 млн еврога қўйиб юбориши мумкин.

 

Манба: football24.ua
Киритилди: 14:23, 16.01.2017.
Ўқилди: 11468 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик