Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 3-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Uzbek Tigers жамоаси Жаҳон бокс сериясининг янги мавсумига тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Жаҳон бокс серияси янги мавсумининг биринчи учрашувида «Ўзбек йўлбарслари» «Хитой аждарлари» билан жанг олиб боради.

3 февраль куни Жаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсуми старт олади. Шу куни Uzbek Tigers жамоаси Хитойнинг China Dragons клубига қарши жанг олиб боради. Ўзбекистондан жами бўлиб 30 боксчи — ҳар бир вазн тоифасидан уч нафардан спортчи ариза топширган.

Тўлқин Қиличев раҳбарлиги остидаги «Ўзбек йўлбарслари» асосий таркибидан 10 та вазн тоифасида 10 боксчи, яна 20 нафари захира таркибидан ўрин олган. Жумладан, Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Шаҳобиддин Зоиров 52 кг гача эмас, балки 56 кг вазн тоифасида жангга киришади. Янги дивизионда Олимпиада бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (56 дан 60 кг га), 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Элнур Абдураимов (60 дан 64 кг), 2016 йилги Олимпиада вице чемпиони Бектемир Мелиқўзиев (75 дан 81 кг гача) ҳам қатнашади.

Олимпияда олтини ва кумуши соҳиби бўлган Ҳасанбой Дўсматов (49 кг гача) ва Шаҳрам Ғиёсов (69 кг гача) ўз вазн тоифаларида рингга кўтарилади.

Айни пайтда халқаро мусобақага тайёргарлик доирасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи, иккинчи ва учинчи таркиби Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бу ерда машғулотларнинг биринчи босқичи 19 январга қадар давом этади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 11:45, 17.01.2017.
Ўқилди: 7940 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик