«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру Хитой чемпионатига ўтмоқчи эмас.
«Тўғрисини айтсам, Хитой чемпионатига ўтаётган футболчиларни тушунаман. Аммо ўзим у ерга ўтмаган бўлардим. Айни пайтда АПЛ – асосий мақсадимга айланган. Агар Англия чемпиони бўлсам, вазиятни ўзгартиришим ҳақида ўйлаб кўраман» - деди Жиру Sky Sports хабарида.