Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Инқироздаги «Манчестер Сити»га қандай трансферлар керак?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» янги футболчиларга муҳтож, бу шубҳасиз. «Эвертон»дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият – «шаҳарликлар»нинг ушбу мавсумдаги ва Пеп Гвардиоланинг мураббийлик фаолияти давомидаги энг йирик мағлубияти янги трансферларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилигини кўрсатди. Бироқ Премер Лига чемпионлиги учун кураш авжига чиқаётган бир пайтда «Сити» йўл қўймаслиги керак бўлган ягон ҳаракат – ваҳимадир.

«Гудисон Парк»даги матбуот анжуманалари залида Гвардиола пешқадам «Челси» билан 10 очколик фарқ ҳақида ўйламаслик лозимлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир ой давомида футболчиларини турнир жадвалига эмас, фақатгина кейинги ўйинга эътибор қаратишга чақирган. Гвардиоланинг ўзи эса кўп гол ўтказиш ва кам гол уришга қарши чора топгандек: у ҳимояда тўрт футболчи қўя бошлагач, олти ўйиннинг бештасида ғалаба қозонди.

«Лестер»дан учралган 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг футболчилари унинг кўрсатмалари бажара олмаётганидан нолиган Гвардиола «Эвертон» билан ўйинда кейин «Сити» спорт директори Чики Бегиристайн билан суҳбатлашганидан ҳайратланмас ҳам бўлади. «Шаҳарликлар» трансфер бозорини ўрганиб чиқаётганига қарамай, расман январда трансферлар жоиз эмаслиги айтилаётганди. Аммо йирик мағлубиятдан кейин ваҳима билан шошилинч трансферлар қилиниши ҳеч гап эмас.

Бундай трансферлар муваффақият олиб келишига ҳеч қандай кафолат йўқ. Кейинги бир неча ой давомида вазиятни ўнглаши мумкин бўлган ҳам яхши нархдаги, ҳам қиммат трансферлар имкониятлари мавжуд, бироқ уларнинг камчилиги узоқ муддатга хизмат қилиши мумкин. Гвардиоланинг ўзи «Сити» миллионлаб футболчиларга қизиқш билдириши мумкинлиги, бироқ айни пайтда ҳимоячиларга муҳтожлигини маълум қилган.

Европада 20 миллион фунтдан қиммат бўлмаган ва «Сити»даги вазиятни ўнглашга ёрдам бера оладиган ҳимоячилар етарли. Масалн, «Шалке»нинг босниялик аъзоси Сеад Колашинац ҳимоянинг чап қанотида, марказида ва ярим ҳимояда ўйнай олади. «Соутгемптон» эса Виржил ван Дейкни 50 миллион фунт эвазига қўйиб юбориши мумкин – нидерландиялик футболчи «Сити» марказий ҳимоясидаги асосий муаммо – бирга-бир курашларда асқотади.

Қишда сарфланиши мумкин бўлган 70 миллион фунт-стерлинглик трансферлар ва ўз тарбияланувчиларини инобатга олган тақдирда ҳам, ёзда трансфер мақсадлари бунданда каттароқ бўлиши мумкин. «Сити» жаҳон фубтолида ўз позицияларида энг яхши бўлган ўйинчилар ёки келажакда бир неча ойлар ва ҳатто йиллар давомида барқарор ўйин кўрсата оладиган ёш футболчилар учун маблағ аяб ўтирмайди.

Масалан, Эмерик Лапорте ҳали ҳам «шаҳарликлар»нинг қизиқишлари доирасида турибди. У ёзда Билбаонинг «Атлетик» клубида қолишни афзал кўриши уларни бироз ранжитган бўлса-да, бу трансферга яна бир марта уриниб кўришлари мумкин. Ҳар ҳолда Ван Дейк трансфери учун ҳозир катта маблағ сарфлагандан кўра ёзда Лапортенинг ошган нархини тўлаш яхшироқ бўлади.

Қанот ҳимоячилари масаласида эса «Манчестер Сити» қизиқишлари доирасида Европа ва Англиядаги рақибларининг қатор футболчилари турибди, бироқ улар яқин вақт ичида бўш бўлмайди. Албатта, Гвардиола ушбу мавсум олдидан қанот ҳимоясини кучайтиришни жуда истаган ва бу талабни бажармаслик хато бўлган эди. Аввалги трансфер мавсумида олиб келинган Мангаля ва Отамендига ишониш ва Лапортени олиб келишдаги муваффақиятсизлик «Сити» Гвардиоланинг биринчи мавсуми учун яхши тайёрлана олмаганини билдиради.

Бироқ ҳозир ваҳимага тушиб, маблағни самарасиз трансферларга сарфлаш Гвардиоланинг жамоадаги иккинчи мавсуми муваффақиятига ҳам соя солиши мумкин. «Сити»нинг ҳозирги инқирозига трансфер бозоридаги хатолар сабаб бўлган, аммо буни яна самарасиз қишки трансферлар билан тўғрилашга уриниш вазиятни янада чуқурлаштиради холос.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 21:34, 17.01.2017.
Ўқилди: 9929 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.