Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Бавария»ни ўзгартириб юборган Арьен Роббен

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелоттининг “Бавария”си ушбу мавсумни бироз беқарор равишда бошлади.

Буни етакчи ўйинчиларининг жиддий жароҳат олиб майдондан ташқарида узоқ қолиб кетганлиги, майдондаги футболчилар эса Анчелоттининг ўйин услубига мослашишлари учун вақт талаб этилганлиги билан оқлашимиз мумкин. Клуб ўз етакчиси Арьен Роббеннинг кузнинг охирларида ўз спорт формасини тиклаб майдонга қайтганидан сўнг анча самарали натижаларга эриша бошлади. 33 ёшли голландиялик футболчи жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади, ахир.

Ўтган ҳафтада клуб ишқибозларининг кўнгли бироз хира бўлди. Клуб етакчилари Хаби Алонсо ва Филип Ламлар ушбу мавсум якунида футболчилик фаолиятларини якунлашларини маълум қилишди. Уларнинг баҳтига, клубнинг 10-рақам эгаси шартномасини 2018-йилгача узайтирди. 33 ёшли қанот ҳужумчиси душанба куни мюнхенликлар билан янги шартномага имзо чекди.

Мавсум бошидан бери барча мусобақаларда «Бавария» уч маротаба мағлубиятга учради. Уларнинг барчасини жамоа Арьен Роббенсиз қабул қилиб олди. Демак, 33 ёшли голландиялик футболчи Германиянинг амалдаги чемпионларини ғалаба сари етакламоқда ва жамоанинг муҳим бўлаги ҳисобланади.

Роббен ушбу мавсумда жамоанинг етакчиси

Ноябр ойига қадар жароҳатларини даъволаган Роббен ёрқин даврларидаги каби “Бавария”ни яна муваффақиятлар сари етакламоқда. Бундеслигада, ҳозирча унинг ҳисобида 5 гол ва 4 голли узатма бор. 33 ёшда бўлишига қарамай, Арьен Роббен Европанинг гранд жамоаларидан бирида ҳали ҳам ўз иқтидорини намоён этишда давом этмоқда. Яқинда берган интервюсида эса қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Ёшимдан хавотирда эмасман. Мен ҳозирда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, бу сенсатсия. Биламан, фаолиятимнинг якуний босқичидаман, бироқ ҳали яна ўйнаш ниятидаман”

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:26, 21.01.2017.
Ўқилди: 6831 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7547]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2994]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2005]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1806]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1772]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1625]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1620]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1560]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1557]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1514]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик