Кириш Регистрация

Биринчи даврада "Реал" ҳакамлар хатоси туфайли қўшимча 8 очко ишлаган

Баҳо:
+ | -

Барселонада чоп этилувчи Mundo Deportivo газетаси Ла Лиганинг биринчи даврасидаги "Реал" ва "Барселона" иштирокидаги ўйинларни таҳлил қилган. Якуний хулосага кўра, ҳакамлар хатоси "Реал"га 8 очко кўпроқ жамғаришга, "Барселона"га эса, аксинча, 4 турнир баллини йўқотишга замин яратган.

Мисол сифатида нашр "Реал" ва "Сельта" ўртасида ўтган учрашув (2:1) га эътибор қаратган. Унда голлардан бири Альваро Мората томонидан тоза офсайд ҳолатида урилган. Худди шундай эътироз "Малага"га қарши ўйин (2:1)да Рамоснинг голига нисбатан қўлланилган. Шунингдек, ҳакамлар хатоси "Эспаньол" (2:0) ва "Депортиво" (3:2) ўйинларида ҳам қайд этилган.

"Барселона" иштирокидаги ўйинларда ҳакамлар хатоси 8 марта қайд этилган бўлиб, уларнинг учтасида амалдаги чемпион очко йўқотган: "Сельта"га қарши ўйин (3:4)да Неймарга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланмаган, "Малага"га қарши ўйин (0:0) да офсайд нотўғри белгиланиши оқибатида Пикенинг голи инобатга олинмаган ва "Вильярреал" га қарши ўйин (1:1) да жарима майдони ичида рақиб икки бор қўли билан ўйнагани учун пенальтилар белгиланмаган.

Бироқ, нашр шуни ҳам таъкидлайдики, "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда "Барселона" дарвозасига урилган тоза гол каталонияликларга қўшимча бир очко ишлаб топишга имкон берган.

Ла Лиганинг 19 тури ўтиб бўлгач, "Реал" "Валенсия"га қарши захира ўйинига эга бўла туриб, "Барселона"дан икки очко олдинда бормоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:43, 24.01.2017.
Ўқилди: 11214 марта.
Фикрлар: 73 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6380]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5478]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4720]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3970]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3826]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3639]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3214]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2851]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2711]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.