38 ёшли ҳужумчи Дидье Дрогба Австралиянинг «Саут Мельбурн» клуби билан шахсий шартнома борасида келишиб олганди.
Бироқ «Саут Мельбурн» ҳужжатларни кечикиб топширгани сабабли, жорий мавсумда А лигада иштирок этолмайдиган бўлди. Энди жамоа фақат 2018/19 мавсумдан бошлаб чемпионат ўйинларига қўшилади.
Бир йил давомида бекор юришни истамаган Дрогба эса клуб билан шартнома имзоламади.