"Сельта" бош мураббийи Эдуардо Бериццо Испания кубогининг чорак финали жавоб учрашувида "Реал"ни фаворит ҳисобламоқда.
Биринчи ўйинда "Сельта" 2:1 ҳисобида сафарда ғалаба қозонган.
"Учрашувга аниқ режамиз бор: ўйинчиларим рақиблар дарвозаси олдида уларни тўпдан маҳрум қилиш. Баъзан рақиб бунга йўл қўймайди. Биз учрашув ўтадиган жой ва рақиб ким бўлишига қарамай, ўйинимизни ўзгартирмаймиз. "Реал" ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши табиий. Улар биз билан ўйинда фаворитдирлар ва биз кимга қарши ўйнаётганимизни биламиз", - дейди Бериццо.
"Сельта" - "Реал" учрашуви бугун, 25 январь куни бўлиб ўтади.