Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Патрис Эвранинг «Марсель»га қандай нафи тегиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун «Марсель» клуби «Ювентус» ҳимоячиси Патрис Эврани ўз таркибига қўшиб олди. Франциялик қанот ҳимоячиси “Ювентус”дан эркин футболчи сифатида Руди Гарсия жамоасига келиб қўшилди. Хўш, Патрис Эвра янги жамоасига қандай фойдаси тегиши мумкин? Қуйида буни муҳокама қиламиз.

Эвра – жамоа етакчиси

«Марсель«га ҳозирда айнан етакчи етишмаяпти. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун, Марселликларнинг ўтган якшанба куни “Лион”га қарши ўтказган учрашувини эслаб ўтиш кифоя. Руди Гарсия шогирдлари тушкун, иложсиз ҳолда эдилар. Азалий рақибига рақиблик ҳам қилолмади. Истеъдод ҳақида гапирмаяпмиз, жамоага айнан руҳият етишмади бу учрашувда. 35 ёшли Патрис Эвра билан клуб бу муаммони еча олиши мумкин. Француз ҳимоячиси ҳақиқий сардор. «Манчестер Юнайтед«да ўйнаган пайтларида ҳам Сер Алекс Фергюсон уни ҳурмат қиларди, футболчининг жамоадошлари орасида ҳам обрўйи бор эди. 2014 йилда “Ювентус”га ўтгач ҳам, ҳимоячи тез орада жамоага мослашиб кетди. Жамоада Буффон ва Бардзалйи каби мавқега эга бўлди дея оламиз. 2015 йил октябрида, “Сассуоло”дан учралган мағлубиятдан кейин Франциялик ҳимоячи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бу жамоа ҳақиқий “Ювентус” эмас! Ҳар куни эрталаб уйғонганимда бешинчи Скудеттони ютиб олиш ҳақида ўйлайман. Аммо, биз ҳозир бу тарихий имкониятни қўлдан чиқармоқдамиз.” Тез орада “Ювентус” ўзига келди ва кетма-кет 15 ғалабага эришиб, якунда Италия чемпионига айланди. Франция терма жамоасида ҳам Патрис Эвра ўз ўрнига эга. Айниқса, 2010 йил Мундиалдаги можародан кейин, ҳимоячи терма жамоанинг етакчисига айланди. “Пат амаки” (ёш жамоадошлари уни шундай чақиради) 2016 йилги Евро баҳсларида ҳам Диде Дешамнинг етакчиларидан бири эди. Патрис Эвра янги жамоасини қайта жонлантира олиши, жанговарлик кайфиятини кўтариши мумкин.

Эвра – тажрибали футболчи

Францияда клубдаги фаолияти давомида ёрқин карера қила олган футболчилар кўп эмас. Патрис Эвра эса клубда ўта мазмунли резюмега эга. Дастлаб, «Монако» билан Франция Кубогини қозонган бўлса, унинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти анча ёрқин бўлди. «Қизил иблислар» билан беш карра Англия чемпиони, 3 маротаба Лига Кубоги, 1 мартадан Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини қўлга киритди. «Ювентус»да ҳам ўз совринлари сонини ошириб олди. «Кекса синёра» таркибида икки мартадан Скудтто ва Италия кубокларини ютиб олди.

Эвра клубга текинга тушди

Замонавий футболда қанот ҳимоячиларининг нархи арзон эмас. Бироқ, Патрис Эвра жамоага текинга тушди. «Ювентус» билан шартномаси ниҳоясига етиши билан Франциялик ҳимоячи ватанига қайтишни афзал кўрди. Ўзидаги қобилият ва тажрибаси эвазига, Патрис Эвра янги жамоасига Чемпионлар Лигасига йўлланмани киритишда ўз ҳиссасини қўша олиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:49, 26.01.2017.
Ўқилди: 4665 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.