Кириш Регистрация

Ҳасанали Қодиров блогида: Ҳар ишда ўзаро ишонч муҳим

Баҳо:
+ | -

Собиқ Ташсельмаш томонга биринчи марта келдим. Бундай сунъий ўт билан қопланиб, баланд темир тўр билан ўралган футбол майдончаларни кўчаларда кўп кўрасиз. “Обод” базаларидан бири шу ерда экан. Складни эслатадиган, сирти алюкобон билан қопланган уй ва сунъий майса тўшалган ўлчамлари талабга жавоб берадиган футбол майдони. Катта кўчадан ўнга бурилиб пастга йўл ёқалаб юра бошлаган эдим. Футбол майдонини эслатувчи ҳеч нарса йўқ эди. Ўнг томонда шундоққина йўл ёқасида рўпарамда бирдан футбол майдони пайдо бўлиб қолди. Касбикомил (профессионал) футбол ўлчамларига эга бу майдон стадионга ўхшамас экан. Ҳаваскор йигитлар пул тўлаб, тўп тепиб кетадиган  майдончани эслатиб, 6 метр баланд қилиб темир тўрлар билан ўралган, кўчага тақалиб чиққан, бежирим майдон экан. Жуда ораста, ҳар бир қарич ери ҳисобли, қаровли майдон ва унинг олдига тақаб қурилган база йўл ёқасидаги тежамкор кўринишли, остонаси супурилган, ховлини эслатар экан. Машғулот пайтида ҳам ўрта яшар бир аёл йўлакларни тозалар эди.

Ҳар томонлама тўкис тугал, ўз ўйинига, ўз ишқибозига эга камтарин “Обод” футбол клуби ҳам Олий лигамизда бирдан пайдо бўлиб қолди. У ”Чилонзор”, “Оқ-тепа” клублари сингари қандай очилган бўлса, шундай ёпилиб кетадими ё ўзига хос камтарин клуб бўлиб, ҳақли равишда Олий лигамизда ўзининг доимий ўрнига эга бўладими? “Бунёкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” каби клубларнинг ҳашамати ёнида ушбу камтарин майдон эгалари бир йилда ишқибоз халқининг меҳрини қозонди. Қисқагина камтарин номи билан дилда қолди. Кўнгилдан жой олди. Барча Ободликларнинг: ХонОбод, Файзобод, Миробод, Гулобод, Домбиробод каби Тошкентнинг “Обод” сўзи билан тугалланувчи қадимги маҳалларининг севимли клубига айланди. Гадонинг душмани гадо бўлади, деганларидек бой клубларимиз ишқибозлари бир-бирига тиш қайраб юришади. “Обод”га ҳамма ўзгача меҳр билан ишқибозчилик қилмоқда. Юртимиз футболчилари  ўйнашни орзу қилган бой клубларимизнинг ишқибозлари кундан кунга камайиб боргани билан “Обод” клубининг ишқибозлари кўпайиб бормоқда.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:54, 28.01.2017.
Ўқилди: 8356 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик