Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Англия футболининг иккинчи дивизионида ўйнаётган машҳурлар

Баҳо:
+ | -

Сайёрамиздаги энг шиддатли ва томошабоп лига қайси? Бу саволга кўпчилик бир хил жавоб бериши тайин - АПЛ.

Ҳа, Англия премьер-лигасининг рақобат, маблағ айланмаси, юлдузларни тўплаш, трансляциялар мезони каби турли масалаларда анча илгарилаб кетгани айни ҳақиқат. Шунга мувофиқ, мамлакатнинг иккинчи даражали лигаси - чемпионшип ҳам ҳавас уйғотадиган ҳолатда.

Бу биринчилик жамоаларнинг молиявий қудрати, таркиби ва таниқли футболчилари билан дунёдаги кўплаб олий дивизионларни ҳам ортда қолдиради. Айни пайт чемпионшипда тўп сураётган машҳур футболчилар рўйхатига назар солиб, бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин. Эътибор беринг, алоҳида суратларда кўрсатилган барча ўйинчилар бунгача кучли бешлик сирасига кирувчи юқори лигаларда 200 мартадан кўп майдонга тушишган. Биргина Никлас Бендтнер бундан истисно, лекин у элит дивизионларда нақ 40та гол урган.

Никлас БЕНДТНЕР 28 ёш (ҳужумчи)
Элит дивизионлардаги статистикаси: 176та ўйин, 40та гол (АПЛда - «Арсенал» ва «Сандерленд»; «А» сериясида - «Ювентус»; бундеслигада - «Вольфсбург»)
Чемпионшип-2016|2017даги статистикаси: 13та ўйин, 2та гол («Ноттингем Форест»)

Майка РИЧАРД 28 ёш (ҳимоячи)
Элит дивизионлардаги статистикаси: 213та ўйин, 7та гол (АПЛда - «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла»; «А» сериясида - «Фиорентина»)
Чемпионшип-2016|2017-даги статистикаси: 2та ўйин («Астон Вилла»)

Гари О'НИЛ 33 ёш (ярим ҳимоячи)
Элит дивизиондаги статистикаси: 214та ўйин, 16та гол (АПЛда - «Портсмут», «Мидлсбро», «Вест Хэм» ва «Норвич»)
Чемпионшип-2016|2017-даги статистикаси: 19та ўйин, 1та гол («Бристоль Сити»)

Хесус ГАМЕС 31 ёш (ҳимоячи)
Элит дивизиондаги статистикаси: 217та ўйин (Ла-лигада - «Малага» ва «Атлетико»)
Чемпионшип-2016|2017даги статистикаси: 2та ўйин («Ньюкасл»)

Себастьян БАССОНГ 30 ёш (ҳимоячи)
Элит дивизионлардаги статистикаси: 219та ўйин, 6та гол (Лига 1да - «Мец»; АПЛда - «Ньюкасл», «Тоттенхэм», «Вулверхэмптон» ва «Норвич»)
Чемпионшип-2016|2017даги статистикаси: 8та ўйин («Норвич»)

Дин УАЙТХЭД 34 ёш (ярим ҳимоячи)
Элит дивизиондаги статистикаси: 230та ўйин, 7та гол (АПЛда - «Сандерленд» ва «Сток Сити»)
Чемпионшип-2016|2017даги статистикаси: 8та ўйин («Хаддерсфилд»)

Роберт ГРИН 36 ёш (дарвозабон)
Элит дивизиондаги статистикаси: 267та ўйин (АПЛда - «Норвич», «Вест Хэм» ва «КПР»)
Чемпионшип-2016|2017даги статистикаси: 25та ўйин, -24та гол («Лидс»)

Даррен БЕНТ 32 ёш (ҳужумчи)
Элит дивизиондаги статистикаси: 276та ўйин, 107та гол (АПЛда - «Ипс-вич», «Чарльтон», «Тоттенхэм», «Сандерленд», «Астон Вилла» ва «Фулхэм»)
Чемпионшип-2016|2017-даги статистикаси: 21та ўйин, 3та гол («Дерби Каунти»)

Уэс БРАУН 37 ёш (ҳимоячи)
Элит дивизиондаги статистикаси: 308та ўйин, 4та гол (АПЛда - «МЮ» ва «Сандерленд»)
Чемпионшип-2016|2017-даги статистикаси: 4та ўйин, 1та гол («Блэкберн»)

Габриэль АГБОНЛАХОР 30 ёш (ҳужумчи)
Элит дивизиондаги статистикаси: 322та ўйин, 73та гол (АПЛда - «Астон Вилла»)
Чемпионшип-2016|2017даги статистикаси: 9та ўйин («Астон Вилла»)

Скотт ПАРКЕР 36 ёш (ярим ҳимоячи)
Элит дивизиондаги ста-тистикаси: 368та ўйин, 24та гол (АПЛда - «Чарль-тон», «Челси», «Ньюкасл», «Вест Хэм», «Тоттенхэм» ва «Фулхэм»)
Чемпионшип-2016|2017-даги статистикаси: 21та ўйин («Фулхэм»)

Юсси ЯАСКЕЛАЙНЕН 41 ёш (дарвозабон)
Элит дивизиондаги статистикаси: 436та ўйин (АПЛда - «Болтон» ва «Вест Хэм»)
Чемпионшип-2016|2017-даги статистикаси: 9та ўйин, -2та гол («Уиган»)

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:11, 29.01.2017.
Ўқилди: 11563 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.