«Ливерпуль» клубининг собиқ яримҳимоячиси Стивен Жеррард ёшлар академиясида мураббий сифатида иш бошлади.
Футболчи «қизиллар» таркибида 1998-2015 йиллар давомида ўйнаган ва 9та совринни ютиб олган эди. Энди у ўз омадини мураббийлик ишида ҳам синаб кўрмоқчи.