"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ўзининг клубдан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Олдинда турган уч ойда жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилишим керак.
Шундан сўнг бу ерда керакманми, йўқми, буни клуб ҳал қилади", - дейди Агуэро.
Аргентиналик 28 ёшли футболчи АПЛДа 18 учрашув ўтказиб, 11та гол урди.
Агуэро охирги икки ўйинда фақат захирадан майдонга тушди.