«Байер» етакчиси Ҳоқон Чалҳанўғли мавсум охирида «Челси» клубига ўтишдан умидвор эканини айтди.
«Ёзда «Челси» клубига ўтишдан умидворман. Бироқ бошқа клубларнинг таклифини ҳам кўриб чиқаман» - деди Чалҳанўғли Fanatik хабарида.
«Челси» 22 ёшли футболчини 2016 йилда ҳам қўлга киритишга уриниб кўрганди. Энди лондонликлар у билан шартнома имзолаш учун яна бир бор уриниб кўрмоқчи.