Истеъдодли футболчимиз Ихтиёр Тошпўлатов Муборакка келиб, «Машъал» академияси тарбияланувчиларига ҳамда клубга миннатдорчилик рамзи сифатида «ROISON» телевизорини совға қилди.
Футболчининг ташрифи чоғида ундан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.
-Янги мавсумни ҳам Жиззахликлар сафида ўтказасиз, Файзиев жамоасидан янги мавсум нимани кутсак бўлади?
Мени футболчи деган номга сазовор қилган ва сабабчи бўлган ягона жамоа бу сўзсиз «Машъал»дир. Шундай экан, Муборак халқи ва «Машъал»дан бир умр қарздор бўлиб қолавераман. Муборакда ўсдим улғайдим дўстлар орттирдим, профессионал бўлиб танилдим, мен бу жамоанинг аъзосиман ва бундан фахрланаман.
-Янги мавсум жамоамиз янада мазмунли ўйин намойиш этиши аниқ , Даврон Файзиев тажрибали мутахассис шундай экан ҳар холда “Сўғдиёна” очко улашувчи жамоа бўлмаслиги аниқ.
-Бу мавсумда «Машъал» имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?
-Биласизми ўтган мавсумда «Машъал» эсда қоларли даражада ўйин намойиш этди. «Пахтакор» ва “Насаф” Муборакда ожиз қолди, «Бунёдкор» эса икки баҳсда ҳам «Машъал»ни мағлуб этолмади.
Ўз майдонида мамлакат чемпиони «Локомотив»ни мағлубиятга учратган «Бухоро» ҳар икки ўйинда «Машъал»га имкониятни бой берди. Бу мавсумда “Газчилар” яна кўпгина гигантларимизни чорасиз қолдира олади. Мен юқори баҳолайман албатда.
-Кўпгина Мубораклик мухлислар сизни «Машъал»дан бутунлай кетган деб ўйлашади.
-Мен «Машъал» билан амалдаги шартномам 2018 йилга қадар тузилган. Ҳали яна «Машъал» либоси остида кўп бора майдонга тушаман.