"Қўқон-1912" Фарғона вилояти ҳокими кубогида бош совринни қўлга киритди.
Ушбу мусобақада 13 йиллик анъана барҳам берилди. Сўнгги ўн уч йилдан бери “Нефтчи” мазкур турнир бош совринини қўлга киритиб келарди.
Учрашувни қўқонликлар фаол тарзда бошлашди. 13-дақиқада Баҳодир Пардаев жарима майдончасига кирмай зарба беришга қарор қилди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
19-дақиқада қўқонликлар ижросида ажойиб комбинация. Суҳроб Бердиевнинг қайси услубида тепган тўпи сал ноаниқ бўлди.
23-дақиқада Филип Райевацнинг боши билан берган зарбасини фарғоналиклар посбони аранг қайтариб қолди.
27-дақиқада ҳисоб очилди. Қўқонликларнинг ташкил этилган навбатдаги комбинацияси Суҳроб Бердиевнинг голи билан якунлади.
34-дақиқада Баҳодир Пардаевнинг жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Валентич боши билан дарвоза томон йўллади. Сербиялик ҳимоячининг зарбаси ноаниқ чиқди.
Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди.
Иккинчи бўлимни худди биринчи таймдаги каби “Истиқлол” вакиллари бироз фаол бошлашди.
Ушбу учрашувни томоша қилиш учун “ФарДУ” стадионига уч мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрганини эътироф этиш жоиз.
76-дақиқада жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Бу сафар ҳам Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди.
Шундай қилиб қўқонликлар бош соврин соҳибига айланди.
“Фарғона вилояти ҳокими Кубоги-2017”
Финал
“Қўқон-1912-1” (Қўқон) – “Истиқлол” (Фарғона) – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Азиз Толипов.
Назоратчи: Эркин Орипов
Голлар: Суҳроб Бердиев-27, 76.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Акмал Холмуродов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-80), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-84), 26. Баҳодир Пардаев (28. Аваз Маматхўжаев-71), 29. Александр Мерзляков, 55. Мурод Холмуҳаммедов, 83. Никола Валентич (5. Жалил Кимсанов-85), 90. Суҳроб Бердиев, 99. Филип Райевац (25. Андрей Сидоров-67).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 31. Дарко Гожкович.
“Истиқлол”: 89. Дониёр Усмонов, 2. Азиз Мадалиев, 16. Карим Мамадалиев, 8. Акмали Раҳимзода, 11. Жамшид Ҳошимов (19. Абдухолиқ Қурбонов-77), 4. Хайрулло Мадаминов, 6. Абдулла Жўрабоев (17. Достон Турсунзода-72), 10. Давлат Ёрбеков (13. Алишер Файзуллаев-59), 77. Ҳошим Шокиров ((9. Шариф Мирзаев-66), 15. Муҳаммадсултон Фозилов, 5. Бобур Аминжонов.
Захира: 12. Казбек Ортиқбоев, 3. Даврон Қорабоев, 14. Достон Бобожонов.