Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Қатар чемпионати. Ўзбекистонликлар тўқнашувида Турсунов жамоаси ғолиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Қатар Юлдузлар лигасининг 20-тури доирасида "Ал-Харайтият" ва "Ас-Сайлия" жамоалари тўқнаш келишди.

Санжар Турсунов мезбон жамоанинг бошланғич таркибида ўйинни бошлаган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов "Ас-Сайлия"нинг асосий таркибидан ўрин олишди.

Биринчи бўлимнинг 17-дақиқасида меҳмонлар Григорнинг голи эвазига ҳисобда олдинга олиб чиқишди. "Харайтият" клуби 31 ва 49-дақиқаларда иккита гол уриб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди.

Бугунги баҳсда Турсунов ва Абдухолиқов тўлиқ ҳаракат қилган бўлсалар, Шоаҳмедов 44-дақиқада захирага олинди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ал-Харайтият" ўз очколарини 19тага етказишди. "Ас-Сайлия" ҳисобида эса 20 очко мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:32, 09.02.2017.
Ўқилди: 10931 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик