«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания қироллиги футбол иттифоқининг ҳакамлар қўмитаси томонидан 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Футболчи Испания кубогининг яримфиналидан ўрин олган «Атлетико»га (1:1) қарши ўйинда рақибни тирсаги билан уриб, майдондан четлатилганди.
«Барселона» бу қарор юзасидан юқори ташкилотга шикоят қилиши мумкин. Аввалроқ, Каталонияликлар бу имкониятдан фойдаланишларини маълум қилишганди.