Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Ла лига. «Барселона» теннисча ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -
Испания чемпионатининг 22-тури доирасида "Алавес" майдонида меҳмон бўлган "Барселона" ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ёдингизда бўлса, "Камп Ноу"да бўлиб ўтган биринчи давра баҳсида басклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Улар бугунги ўйинда ҳам ижобий натижага эришишлари мумкин эди, агар яратилган вазиятлардан фойдалана олишганида. Айниқса, 25-дақиқада Тео Эрнандес яккама-якка вазиятда Тер Штегенни доғда қолдира олмади.

Биринчи бўлим тугашига бир неча дақиқа қолганида "Барселона" иккита гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Виделнинг узатмасидан кейин Суарес ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб дарвозабоннинг хатосидан кейин Неймар дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида "Алавес" футболчилари 2та жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Кейин эса каталонияликлар 8 дақиқа ичида — 59-67-дақиқаларида орасида 4та гол уришга муваффақ бўлди. Бу вақт оралиғида мезбонлар концентрацияни йўқотиб қўйишди.

Бугунги баҳсда Луис Суарес "дубл"ни расмийлаштирган бўлса, Месси ва Ракитич ўз ҳисобларига биттадан гол ёзишди. Яна бир гол мезбон ҳимоячиси ҳисобига автогол сифатида қайд этилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 48тага етказди ҳамда вақтинчалик бўлса-да жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 22-тур
"АЛАВЕС" - "БАРСЕЛОНА" - 0:6 (0:2, 0:4)
Голлар: 0:1 – 37 Суарес, 0:2 – 40 Неймар, 0:3 – 59 Месси, 0:4 – 63, автогол Руано, 0:5 – 65 Ракитич, 0:6 – 67 Суарес.
Алавес – Пачеко, Руано, Тео (Гарсия Карнеро, 87), Вигарай, Лагуардиа, Маркос Льоренте, Торрес, Крстичич (Фемения, 46), Катаи (Ромеро, 57), Сантос, Собрино.
Барселона – тер Стеген, Матье, Умтити (Альба, 66), Динь, Алеиш Видаль, Ракитич, Бускетс (Иньеста, 64), Андре Гомеш (Сержи Роберто, 72), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Умтити (6), Бускетс (59), Ракитич (61), Лагуардиа (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:03, 11.02.2017.
Ўқилди: 12537 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.