"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛнинг 25-турида "Суонси"дан учралган мағлубият (0:2) сабабларини келтирди.
"Бугун бизнинг "янги мавсумимиз" бошланишини кутгандим, аммо эски аҳволда қолдик. Бунга ишониш қийин. Биз ўйинни яхши бошлаган эдик, аммо дарвозамизга йўлланган дастлабки икки зарба голга айланди. Бунда воқеадан сўнг ўйинга қайтиш қийин. Бунга ишониб бўлмайди.
Бизда икки муаммо бор: гол ўтказиб юборяпмиз ва гол уролмаяпмиз. Муаамоларни ҳал қилиш учун жамоа билан гаплашиб олишим керак. Бундай аҳволда давом этиб бўлмайди. Машинамиз бузулгани йўқ, аммо максимал савиянгни кўрсатмай туриб, ғалаба қозониш қийин. "Суонси" ўйинчилари биздан кўра қатъийроқ бўлишди.
Бутан ўйларимиз премьер-лига ҳақида. Англия кубоги ва чемпионлар лигаси - бу бошқа нарсалар. Биз АПЛдаги ўрнимизни сақлаб қолмоқчимиз - бу бизнинг бош мақсадимиз", - дейди Раньери.