Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Бугун Чемпионлар лигаси: «ПСЖ» — «Барселона» ва «Бенфика» — «Боруссия Дортмунд». UzReport Парижга эътибор қаратади

Баҳо:
+ | -

Бугун — 14 февраль куни Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичига старт берилади ва унинг доирасида икки учрашув бўлиб ўтади.

Парижда «ПСЖ» клуби Каталониянинг «Барселона»сини қабул қилса, Дортмунднинг «Боруссия» клуби Португалияда «Бенфика» меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан 15 февралга ўтар кечаси 00:45 да старт олади.

Европа Чемпионлар лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган UzReport икки учрашувдан биттасини намойиш қилади: «ПСЖ» — «Барселона». Аввалроқ «Футбол-ТВ» канали иш бошласа, мана шундай параллел учрашувларнинг ҳар иккиси ҳам жонли кўрсатилиши айтиб ўтилганди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида «Барселона» «C» зонасидан жой олиб, «Манчестер Сити», «Боруссия Мёнхенгладбах» ва «Селтик» жамоалари билан курашда пешқадам бўлганди. «ПСЖ» эса «А» гуруҳида «Арсенал», «Базель» ва «Лудогорец» билан тўп суриб, Лондон клубидан кейин иккинчи бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:34, 14.02.2017.
Ўқилди: 6953 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.