«Наполи» яримҳимоячиси ва «Реал» клубининг собиқ футболчиси Хосе Кальехон, Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Қироллик клуби»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини айтди.
«Бу мен учун жуда муҳим ўйин бўлади. Агар гол урсам, уни нишонламайман. «Реал»ни ва унинг мухлисларини жуда ҳурмат қиламан.
Бу клубда ўйнашни орзу қилардим. Бироқ вақти келиб, жамоада мен учун жой йўқлигини англадим. «Наполи» эса мен учун яхши танлов бўлди» - деди футболчи AS хабарида.