"Олмалиқ" навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Украинанинг "Ворскла" жамоасига қарши учрашув анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа очиқ футбол намойиш этганлиги боис, 90 дақиқа давомида майдонда кескин вазиятлар кўп бўлди. Ҳакам ўйин давомида ҳар икки жамоа дарвозасига пенальти белгилаганлиги ҳам сўзимизни тасдиқлайди.
9-дақиқада рақиблар пенальтидан унумли фойдалана олишмаган бўлса, 45-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев жаримани голга айлантирди. "Ворскла" футболчиси тепган тўпни Акбар Тўраев ушлаб олди.
Учрашувда дастлабки голни полтаваликлар урди. 30-дақиқада "Олмалиқ" бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг рақибнинг дарвозани ишғол этишига қаршилик кўрсата олмади.
Биринчи таймнинг охирида "Олмалиқ" пенальтидан ҳисобни тенглаштирдик. Иккинчи таймда устунлик тўлиғича "Олмалиқ" тарафида бўлди. Афсуски, яратилган вазиятларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади.
Ўртоқлик учрашуви. 14 февраль.
Сиде шаҳри. "Камиля" меҳмонхонаси футбол майдони.
"Олмалиқ" - "Ворскла" 1:1
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 45 пенальтидан - Вячеслав Шарпар 30.
Амалга оширилмаган пенальти: Дмитрий Хлёбас 9 (дарвозабон)
"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Усмонов, Григалашвили, Исаев, Йелич, Раҳматуллаев, Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мухторов, Суюнов, Ғуломов, Пасичник, Клишин, Жўраев, Ҳожиакбаров.
"Ворскла" таркиби: Сарнавський, Ребенок, Пердута, Чеснаков, Остапенко, Кравченко, Ткачук, Мякушко, Одарюк, Хльобас, Шарпар.
Захирадан майдонга тушганлар: Заричнюк, Загорулько, Матвеев, Кунев, Квасний, Сакив, Тишенко, Мельник, Шаповал, Удод, Даллку, Сапай.
Ҳакамлар: Лесив Станислав, Филипчук Евгений, Кошкаров Серик. Захира ҳаками Тевяшов Денис (барчаси - Қозоғистондан).