Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мағлубият «Барселона»никими ёки Энрикеники?

Баҳо:
+ | -

Бу, шубҳасиз, «Барселона» ва Луис Энрике унутишни истайдиган кеча бўлди. Париждаги баҳсда ярим ҳимояда кутилмаганда Андре Гомешни асосий таркибда майдонга туширган испаниялик мураббий «ПСЖ»дан қақшатқич мағлубиятга учради. Шундай бўлиши мумкинлгини Энрике хаёлига келтирганмикан?

«ПСЖ» бош мураббийи Унай Эмери Парижга келишдан олдин «Севилья»ни уч марта кетма-кет Европа Лигаси ғолиблиги сари етаклаган кучли тактикдир. Баск мутахассиси — рақибларининг кучсиз жиҳатларидан фойдаланишда устаси фаранг. «Барселона» билан бундан аввалги 24 тўқнашувининг фақатгина биттасида ғалаба қозонган бўлса-да Эмери жамоалари каталонияликларга етарлича бош оғриғи бўлганди. Бироқ бу даражада эмас.

Албатта, «ПСЖ» ўзининг ақлбовар қилмас ўйини эвазига ҳақли равишда йирик ғалабага эришди. Икки ой муқаддам, нимчорак финалга қуръа ташланга вақтда инқироз ичида бўлган жамоа ўтган давр ичида ўзини бутунлай ўнглаб олишга эришди. Ушбу ўйинга эса алоҳида тайёргарлик кўрган парижликлар мураббийлар штаби «Барселона»нинг охирги 8 ўйинини таҳлил қилиб, каталонияликларни қийин аҳволга тушириш учун уларни майдоннинг биринчи ярмига қайтариш керак, деган хулосага келди. Қатор ўйинлар давомида 4-2-3-1 схемаси синовдан ўтказилиб, ушбу баҳсга тайёрланди.

Алеиш Видал даҳшатли жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиққани маълум бўлгач, Эмери ўнг қанот ҳимоясида Серхи Роберто ўйнашини биларди ва айни шу позицияга катта босим тайёрлади. Буни билиши шарт бўлган Луис Энрике эса Робертонинг олдига Ракитични эмас, Андре Гомешни қўйди.

Хорватиялик ярим ҳимоячи Серхи Робертога ҳимояда ёрдам бериши, бундан ташқари баҳсда иштирок этолмаган Маскеранонинг ўйин тузилиши билан боғлиқ вазифаларининг бир қисмини ўз зиммасига олиши, шунингдек, тажовузкорроқ ўйин кўрсатиши мумкин эди. Португалиялик ярим ҳимоячи бу ишлардан бирортасини уддалай олмаслик билан бирга ҳали ҳисоб очилмаган вақтда бирга-бир вазиятни кўкка ҳам совурди. Гомеш ниҳоят майдонни тарк этганда эса «Барселона» 3:0 ҳисобида ютқазаётганди.

Дастлаб Анхел ди Мария жарима зарбасини фантастик тарзда ижро этиб ҳисобни очган бўлса, Юлиан Дракслер Жорди Альбани доғда қолдириб ҳисобни 2:0 га етказди. Альба ва Серхи Робертода хатолар жуда кўп бўлди, иккинчи голда Тер Штеген ишончлироқ ўйнаши мумкин эди, биринчи гол эса Умтитининг қўполлигидан кейин тайинланган жарима зарбасидан киритилди.

Ҳали ҳисоб очилмасидан олдин ҳам майдон ташқарисида Рафинья чигалёзди машқларини бажаришни бошлаганди. Энрике ўйин кўнгилдагидек чиқмаётганини ҳис этиб, ўзгариш қилиши лозим эди, бироқ биринчи ўзгариш анча кеч амалга оширилди. Гомешнинг ўрнини тўлдириш эса бошқа футболчилар зиммасига тушди, ҳатто Месси ҳам ўзи кўп нарса қила олмайдиган жойларда ўйнашига тўғри келди. Амалда аргентиналик ҳужумчи шундай вазиятлардан бирида тўпни йўқотиши иккинчи голга сабаб бўлди.

Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вазиятда ҳам ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган эди, Энрике танаффусда Гомешнинг ўрнига Ракитични тушириб вазиятни ўнглаши мумкин эди. Бироқ у ўз вақтида реакция кўрсата олмади. Биринчи бўлимдаги саросима эса иккинчи бўлимга ҳам кўчиб ўтди ва ди Мария ҳисобни 3:0 га етказгач «Барселона» енгилганини тан ола бошлади.

Ниҳоят вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган ўйин кўрсатила бошланган вақтда эса таблода 4:0 ҳисоби турган ва бунинг учун жуда кеч эди. Энди эса «Барселона» 2006-2015-йиллар орасида тўрт марта ғолиб бўлган мусобақасида ушбу мавсумни давом эттириши учун жавоб ўйинида мўъжиза керак бўлади.

Луис Энрике «Барселона» билан шартномасини ҳали узайтирмагани инобатга олинса, «Камп Ноу»даги жавоб ўйини унинг каталонияликлар бош мураббийи сифатида Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйини бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Зеро 4:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин вазиятни ўнглаш жуда қийин, ҳатто мана шу жамоа учун ҳам? Ҳозиргача ушбу мусобақада бирор жамоа буни уддалай олмаган. Шундай экан, «ПСЖ»нинг имкониятлари жуда юқори.

Кўпчилик ҳозир 2013-йил Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Альянц Арена»да «Бавария»дан учралган мағлубиятни эслаётган бўлиши мумкин. Бироқ ўшанда жамоа катта қийинчиликлар гирдобида эди – бош мураббий Тито Виланова саратон билан курашаётган, Мессининг жароҳатидан тикланиши чўзилаётган эди. «Барселона»нинг қониқарсиз ўйинига қарамай ҳакамларнинг хатоси ҳам жамоа зарарига ишлаган эди.

«ПСЖ»га қарши ўйинда эса на бундай қийнчиликлар, на бошқа бир баҳона бор эди. Бу ҳозирги даврдаги «Барселона»нинг энг ёмон ўйини бўлди ва бу Луис Энрике даври якунининг бошланиши бўлиши эҳтимоли юқори. Бунга фақат жавоб ўйинидаги мўъжиза тўсиқ бўлиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 14:49, 15.02.2017.
Ўқилди: 10970 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.