«Шальке» ҳужумчиси Клас-Ян Ҳунтелар, Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган ПАОК (3:0) клубига қарши ўйинда гол урди.
Натижада, 33 ёшли голландиялик еврокубокларда 50та гол урган 16-футболчига айланди. Бу кўрсаткичга эришиш учун Ҳунтелар 81 ўйинда майдонга тушди.
Еврокубоклардаги голлар бўйича Криштиану Роналду («Реал») пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 98та гол бор. Лионель Месси («Барселона») 96та гол урган.