«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг имкониятлари ҳақида гапирди.
«Доннарумма келажакда «Олтин тўп» соҳиби бўлиши мумкин. Агар у клубда ва терма жамоада яхши ўйнаса, дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлишга қодир. Доннарумманинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари айнан «Милан» клубида кўпроқ. Чунки бу клуб дунёга машҳурдир» - деди мураббий Goal хабарида.