«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия кубогидан ўрин олган «Ҳаддерсфилд» (0:0) клубига қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.
«Натижадан хафа эмасман. Бугун бизга чемпионшипдаги энг яхши жамоалардан бири қаршилик қилди. Майдоннинг ҳолати оғир бўлишига қарамасдан, биз яхши ишладик. Икки кун олдин бу ерда регби ўйини бўлиб ўтди. Натижада майдоннинг ҳолати ёмонлашганди.
«Ҳаддерсфилд»ни табриклайман, бу яхши жамоа эканини исботлади. Натижадан шикоят қилмайман, жамоа мен берган кўрсатмаларни бажарди» - деди мутахассис ВВС хабарида.
Эслатиб ўтамиз, энди бу жамоалар Манчестер шаҳрида жавоб ўйинини ўтказади.