Англиялик ҳакам Марк Клаттенбург мавсум охирига қадар Премьер-лига ўйинларини бошқарадиган бўлди.
Аввалроқ, 41 ёшли мутахассис Саудия Арабистони футбол федерацияси билан шартнома имзолаб, ҳакамлар қўмитасининг раҳбари этиб тайинланган эди. У янги лавозимда 500 минг фунт ишлаб олиши ҳам маълум бўлганди.
Бироқ, Клаттенбург мавсум якунлангандан сўнг Саудия Арабистонига кўчиб ўтади. АПЛнинг навбатдаги турида у «Вест Бромвич» - «Борнмут» ўйинини бошқаради.