Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

“Манчестер Сити”нинг ожиз нуқталари

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Англия Премьер Лигасида 2-ўринда бораётганига қарамай, “Манчестер Сити” барқарор жамоа деган таърифдан анча узоқ.

Дарвозабонда хотиржамликнинг етишмаслиги

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” бошқарувига келгач, дарвозабон ҳам фаол қатнашиши керак бўлган ўйин схемасини амалга ошира бошлади. Бунинг учун бош мураббий Жо Ҳарт хизматларидан воз кечди ва ўрнига Клаудио Бравони жамоага олиб келди. 7 ойдан ортиқ вақт ўтгач маълум бўлдики, мураббий дарвозабон танлашда адашган кўринади. Чилилик посбон оёқ билан ўйнашда бенуқсон бўлсада, ҳақиқий халоскор бўлишдан ҳам анча йироқда. Премьер Лиганинг охирги уч ўйинида жамоа Вилли Кабалеро билан майдонга тушиб, барчасида ғалаба қозонди. Кабалеро эса атиги битта гол ўтказиб юборди. Аргентиналик посбоннинг бугунги баҳсда асосий таркибда тушиш эҳтимоли юқори бўлсада, Гвардиола уни жамоанинг асосий посбони сифатида кўраётгани йўқ.

Кучсиз ҳимоя

Бу йилги мавсумда барча мусобақаларни ҳисоблаганда, “Манчестер Сити” 38 учрашувнинг 26 тасида ўз дарвозасидан камида бир гол ўтказиб юборган. Клаудио Бравонинг хатолари бунга сабаб бўлгандир, бироқ, жамоа ҳимояси ҳам идеал даражада эмаслиги аён. Келаётган ёз мавсумида Пеп Гвардиолани ҳимоя чизиғини қайта қуриб чиқиши аниқ. Сабаби мураббий Саня, Сабалета, Коларов ва Клишининг ишидан қониқмоқда, дея олмаймиз. Ҳозирча ҳимояда энг қиммат ҳимоячилардан бири Николас Отаменди ишончлироқ ўйин намойиш этмоқда. Жамоа сардори Венсан Компанининг боши жароҳатлардан чиқмаётган бир пайтда, Фалкао, Жермейн ёки Мбаппе “шаҳарликлар” ҳимоясига хавф сола олишлари мумкин.

Кучли рақиб босимини енгишдаги қийинчилик

Жамоанинг Премьер Лигадаги (“Челси”, “Арсенал”, “Ливерпул”, “Тоттенхем”, “Манчестер Юнайтед”, “Эвертон” ва “Лестер”, амалдаги чемпион) ва Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари ва натижаларига назар ташлайдиган бўлсак, “катта” жамоаларга қарши Серхио Агуэро ва жамоадошлари қийин аҳволда қолишмоқда. Ушбу рақибларга қарши (12 учрашув) клуб 7 мағлубият, 2 дуранг ва 3 ғалабага эришган. ғалабалар эса “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона”га қарши баҳсларда эришилган.  

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:44, 22.02.2017.
Ўқилди: 7379 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.