Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Сити»га қарши ўйиндан кейин «Монако» Европанинг энг сермаҳсул жамоасига айланди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатида етакчилик қилаётган «Монако» футбол клуби кучли бешлик клублари орасида энг кўп гол ургани билан ажралиб турибди. Бу борада Леонарду Жардим шогирдлари мавсум бошидан буён 111 та гол уришга муваффақ бўлган.

Аввалги статистикада «Монако» ва «Барселона» клубларининг ҳаммадан олдинроқ 100 та гол уриб улгургани қайд этилганди. «Монако» Чемпионлар лигаси плей-оффида 3 та гол уриб, Испаниянинг амалдаги чемпионидан илгарилаб кетди.

12 йиллик рекорд

«Монако»нинг «Манчестер Сити»га қарши ўйини Чемпионлар лигаси плей-оффининг сўнгги 12 йилдаги энг сермаҳсул ўйини бўлди. Боиси унда дарвозаларга жами 8 та гол урилди.

2005 йилги мавсумда Франциянинг «Лион» клуби ўз майдонида «Вердер» устидан 7:2 ҳисобида зафар қучиб, якунда чорак финалга йўлланма олганди. Мазкур беллашув Чемпионлар лигаси плей-оффида энг кўп гол урилган ўйин бўлиб турибди.

Антирекорд

«Монако» Чемпионлар лигасидаги иштироки давомида ҳеч қачон 5 та гол ўтказиб юбормаганди. «Манчестер Сити» клуби Франция чемпионати етакчисини шунга мажбур қила олди.

Ўз навбатида «Манчестер Сити»га Чемпионлар лигасида 5 та гол уриш иккинчи бор насиб қилди. «Шаҳарликлар» биринчи марта 2013 йилнинг ноябирида «ЦСКА» дарвозасига 5 та гол уришга муваффақ бўлганди.

Килиан Мбаппе

18 ёшидаёқ Европанинг топ клублари нигоҳида бўлиб турган Килиан Мбаппе «Манчестер Сити» дарвозасига ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Бу борада у Чемпионлар лигасининг плей-оффида муваффақият қозонган энг ёш францияликка айланиб олди.

18 ёш-у 2 ойлик вақтида франциялик футболчилардан ҳеч бирига Чемпионлар лигасининг плей-оффида гол уриш насиб қилмаганди.

Гуруҳ босқичидаги рекорд эса Карим Бенземага тегишли. Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси 17 ёш-у 11 ойлигида «Лион» учун гол уриб, жамоасининг «Русенборг» устидан зафар қучишига ўз ҳиссасини қўша олганди. Плей-оффда у илк голини 20 ёшга қадам қўйибгина урди. Ўшанда «Лион» Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби билан тўқнаш келганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:04, 22.02.2017.
Ўқилди: 6985 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.