Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Раньери фаолиятидаги тўққизинчи истеъфосини қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Лестер» клуби раҳбарияти бош мураббийи Клаудио Раньерини истеъфога чиқарди ва бу италиялик мураббий учун нақ тўққизинчиси бўлди! «Франс Футбол» нашри мураббийнинг фаолиятига назар ташлади.

Бундай статистика 65 ёшли мураббийни хурсанд қилмаслиги аниқ. Мураббийлик фаолиятида тўққизинчи бор истеъфога чиқарилди! 1992-йилда “Наполи”дан тортиб “Лестер”гача давом этган бундай нохуш ҳолатлар билан танишиб чиқсак.

“Наполи”, 1991-1992

1991-йилда «Наполи» бош мураббийлигига тайинланди. Жамоа яқиндагина Диего Марадонани кузатган эди. Мавсум якунида эса мураббий жамоа билан 4-ўринни эгаллади. Шунга қарамай, 1992-йил ноябрида неаполликлар раҳбарияти “Сампдория”дан учралган магълубиятдан кейин Раньерини бўшатиб юборди.

«Атлетико» Мадрид, 1999-2000

«Фиорентина» ва «Валенсия»да фаолият юритган Раньери 1999-йилда «Атлетико«ни қабул қилиб олди. Мадрид жамоасида 8 ойгина фаолият кўрсатди. Танқидлар остида қолиб кетган мураббий март ойида лавозимидан озод этилди.

«Челси», 2000-2004

6 ой ўтиб Раньери «Челси«да қўним топди. У ерда нақ 4 йил мураббийлик қилди! Клаудио Раньери мураббийлик курсисида энг узоқ пайт айнан лондонликлар сафида ўтказди. Бироқ, 2004-йилда Роман Абрамовичнинг янги лойиҳалари сабаб ўрнини Жозе Моуринёга бўшатиб берди.

«Валенсия», 2004-2005

«Валенсия«га иккинчи бор қайтган мураббий 7 ойгина ишлай олди, холос. Жамоага эндигина қайтган мураббий Европа суперкубогини ютиб олганига қарамай, жамоа раҳбарияти унга ҳеч қандай имконият бермади ва 2005-йил февралида уни бўшатиб юборди.

«Ювентус», 2007-2009

Италияга қайтган мураббий «Парма»да иш топди. 2007-йилда «Ювентус» раҳбарияти уни жамоа мураббийи қилишга қарор қилди. Туринликлар билан яхши натижалар қўлга киритган бўлишига қарамасдан 2009-йилги мавсум якунида, жамоа Раньери билан хайрлашди.

«Интер», 2011-2012

«Интер«да мураббийлигини давом эттира бошлаган Раньери жамоаси Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «Марсел» томонидан чиқариб юборилмаганида, «Сан-Сиро»да балким кўпроқ вақт ўтказармиди… 2012-йил мартида жамоа раҳбарияти мураббийни ўз вазифасидан озод этди.

«Монако», 2012-2014

«Монако«га янги ҳўжайин Дмитрий Риболовлевнинг келиши билан Раньери ҳам француз клубида фаолиятоини давом эттирди. Раньери ҳатто жамоани “ПСЖ”дан кейин 2-ўрингача олиб чиқа олди. Бундай кўрсаткич ҳам жамоа раҳбариятини қониқтирмади ва 2013-201-йилги мавсум якунида жамоани тарк этди.

Греция терма жамоаси, 2014

Италиялик мураббийнинг терма жамоалардаги дебюти омадсизликка учради. Унинг вазифаси Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига терма жамоани олиб чиқиш эди. Раньери бор-йўгъи 4 ойгина терма жамоани бошқарди. Руминия, Шимолий Ирландия ва айниқса Фарер оролларидан учралган магълубиятлар мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

«Лестер», 2015-2017

Раньери «тулкилар» билан дастлабки йилда ажойиб мавсумни бошидан кечирди. Жамоаси билан Англия чемпионлигини нишонлади. Бироқ ушбу мавсумда жамоа инқирозни бошидан кечирмоқда. «Лестер» ҳозирда Премер Лигада 17-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасида «Севиля«дан учралган магълубият эса ҳаммасидан ўтиб тушди ва раҳбарият у билан ҳамкорлик қилишни тўхтатишни афзал билди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:41, 24.02.2017.
Ўқилди: 8345 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.