«Борнмут» шифокорлари футболчиларнинг жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туриш учун ўзига хос усул ўйлаб топишди.
Бундан буён, жамоа аъзоларига уйқудан олдин пуштиранг шишали кўзойнак тақишлари белгилаб қўйилди, деб хабар бермоқда ESPN.
«Борнмут» шифокори Крэйг Робертснинг гапига кўра, футболчилар ярим тунгача телевизор кўришади, телефон ва планшетлардан фойдаланишади. Натижада, улар таратаётган кўк ранг мелатонин моддасини ишлаб чиқаришини камайтиради ва одамлар анча вақтгача ухлай олмайди.
Уйқудан 2 соат олдин тақилган пуштиранг шишали кўзойнак эса техниканинг зарарли таъсирини камайтиради ва уйқунинг яхшиланишига олиб келади.