Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Моуриньо Неймарни «Олд Траффорд»га олиб келмоқчими?

Баҳо:
+ | -

Албатта, бу янгилик эмас. Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи бўлган даврларда ҳам бразилиялик ҳужумчи Неймарни ўз жамоаси сафида кўришни истаган, бироқ у «Барселона»ни афзал билган эди. Португалиялик мутахассис эса ўз истагидан «Манчестер Юнайтед»да ҳам воз кечмаган кўринади.

Испаниянинг Спорт нашри хабарига кўра, Жозе Моуриньо бу иш билан шахсан ўзи шуғулланмоқда. «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бразилиялик юлдузга бир неча марта қўнғироқ қилиб, уни Барселонадан Манчестерга кўчиб ўтишга кўндиришга урингани айтилмоқда.

Неймарга «Манчестер Юнайтед» тақдим этадиган катта маошдан ташқари унга спорт нуқтаи назаридан ҳам фойда бўлиши ваъда қилинмоқда. Жумладан, «манкунианлар» сафида бразилиялик футболчига «Барселона»дагидан муҳимроқ рол берилиши ва Англия Премьер Лигасидаги кескин рақобат эсга олинган.

Моуриньо ўз жамоасига олиб келишни истаган юлдузлар билан шахсий алоқаларини яхшилаётгани кузатилган. Зеро, португалиялик мураббий совринлар ютиш учун ўта юксак савиядаги ҳужумчига муҳтожлигини билади.

Ушбу мавсумда унинг жамоаси 38 та гол урган бўлиб, улардан 15 тасига Златан Ибраҳимович муаллифлик қилган бўлса, швециялик ҳужумчидан кейинги ўринларда Хуан Мата (6 гол) ва Пол Погба (4 гол) бормоқда.

Тўпурарлар рўйхатида бошқа бирор ҳужумчининг йўқлиги Моуриньони ташвишга солиши табиий. Бу кўрсаткич, бир қатор уринишлар, жумладан Антони Марсиал мисолидаги тажрибаларга қарамай яхшиланмаган. Дриблинг устаси бўлган Неймар эса Премьер Лигага янги ҳаво олиб келиш билан бирга ўз техникаси ва тезлиги эвазига «Манчестер Юнйтед»нинг ҳужумдаги эҳтиёжларини тўлиқ қондира олади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:29, 26.02.2017.
Ўқилди: 7917 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.