Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Гент» ёки «Генк» ёхуд деярли номдош жамоалар

Баҳо:
+ | -

Европа Лигасининг нимчоракфинал баҳсида “Гент” жамоаси “Генк” билан тўқнаш келадиган бўлди. Клуб номлари ўхшаб кетадиган бундай жамоалар илгари ҳам тўқнаш келганми? УЕФА расмий сайти халқаро мусобақаларда номлари ўхшаш бўлган жамоалар баҳсини эслаб ўтди.

“Гент” – “Генк”
Шарҳловчилар ушбу баҳсда ўз нутқларини тўғри ва равон талаффуз этишлари талаб этилади. Буни эса икки маротаба, 9 ва 16-март кунлари бажаришлари лозим. Зеро, атиги бир ҳарфгина бу клубларни адаштириб юборишга олиб келиши мумкин.

“Атлетико” – “Атлетик”
Испаниянинг ушбу икки жамоаси нафақат Ла Лига доирасида қарама-қарши келишган. 2012-йил Бухарестда бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида ҳам ўзаро баҳс олиб боришган.

“Спарта” – “Спартак”
Праганинг “Спарта” ва Москванинг “Спартак” жамоалари Европа Чемпионлар Лигаси ва УЭФА Кубоги доирасида ўзаро 7 маротаба гуруҳ босқичларида тўқнаш келган.

“Селта” – “Селтик”
Вигонинг “Селта” ва Глазгонинг “Селтик” жамоалари номи ўша машхур келт қабилаларига бориб тақалиши барчага маълум. 2002-2003-йилги мавсумда УЭФА Кубоги доирасида бу икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб борган.

“Рапид” – “Рапид”
1972-1973-йилги мавсумда Вена ва Бухарестнинг “Рапид” жамоалари Кубок эгалари Кубогида тўқнаш келган. Якунда эса битта “Рапид” ғалаба қозонган.

“Рандерс” – “Рангерц”
Даниянинг “Рандерс” Европа доирасидаги мусобақаларда бир неча бор қатнашган. Уларга қарши деярли номдош жамоа “Рангерц” (“Рейнжерс”, Глазго) рўбарў келган. Андорранинг “Рангерц” (“Рейнжерс”) жамоаси билан адаштириб юборманг тағин…

“Лион” – “Ньон”
Камтаргина “Ньон” жамоаси УЕФАнинг Швейцариядаги штаб-квартирасининг рўпарасида жойлашган бўлиб, ҳозирча Ньондан 175 км узоқликда жойлашган “Лион”га қарши ўйнаш имкониятига эга бўлишолмади. Балким, яқин келажакда ўзаро баҳс олиб боришар…

“Арис” – “Парис”
Ҳозирча, на Салоникининг, на Лимасолнинг “Арис” жамоаси Францийанинг “Пари Сен-Жермен” клубига рўбарў келишга мос ўйин кўрсатмоқда.

“Шахтёр” – “Шахтёр”
Баҳтга қарши, УЕФА ҳозирга қадар Донецк (Украина), Қарағанда (Қозоғистон) ва Солигорскнинг (Беларус) “Шахтёр” жамоаларининг ўзаро ўйинларини томоша қилолмасдан келмоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:28, 26.02.2017.
Ўқилди: 5249 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.