Голландиялик мутахассис Гуус Ҳиддинк яқин орада «Лестер» клубини бошқариши мумкин.
The Times хабарига кўра, мутахассис мавсум охирига қадар жамоани қўлга олиб, АПЛдаги ўрнини сақлаб қолишга кўмаклашмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер»ни бошқариш учун номзодлар ичида Ҳиддинкдан ташқари Роберто Манчини, Витор Перейра, Найжел Пирсон ва Рой Хожсон ҳам бор.