«Эвертон» бош мураббийи Рональд Куман «Барселона» клубининг таклифини кўриб чиқмаслиги айтди.
«Ҳозир 5-6 йил бурунгига нисбатан вазият бошқачароқ. Ўшанда ҳам «Барселона»ни бошқаришга номзодлардан бири эдим. Ҳозир эса «Эвертон» билан шартномам бор ва бошқа клублар ҳақида ўйламаяпман. Бизда узоқ муддатли лойиҳа мавжуд. Бу ерда қолиб, уни охиригача етказишни истайман» - деди Куман Sky Sports хабарида.
Айни пайтда «Эвертон» АПЛ жадвалида 7-ўринда бормоқда.