Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – АИБА шафелигида бўлиб ўтаётган WСБ турнирининг ўтган мавсуми ярим финалчиси саналадиган “Uzbek Tigers” жамоаси, мусобақанинг жорий мавсуми “С” гуруҳидаги учинчи учрашувда “Patriot Boxing Team” клуби боксчиларига қарши жанг олиб боради. Тошкентдаги “ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган жанглар олдидан ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Patriot Boxing Team” клуби WСБ турнири жорий мавсумида 2 та учрашув ўтказиб, бир ғалаба ва бир мағлубият қайд етган. Россиялик боксчилар мусобақани ўз уйларида “Астана Арланс”га қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан бошлашди. Шундан сўнг, Хитойнинг “Чина Драгонс” клуби боксчилари сафарда мағлуб етилди (4:1). “Uzbek Tigers” боксчилари еса ўтган икки учрашувни ҳам сафарда ўтказиб мағлубиятга учради. Шу жиҳатдан олдиндаги жанглар жамоалар учун катта аҳамиятга ега бўлиб турибди.
Бевосита матбуот анжуманида “Uzbek Tigers” жамоси бош мураббийи Тўлқин Қиличев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди - WСБ турнирида ҳали олдимизда 4 та учрашув турибди. 2016 йил боксчиларимиз учун катта муваффақиятларга бой бўлди. Биз 2017 йилда ҳам мухлисларимизни, халқимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз – деди Қиличев.
ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари олдиндаги жангларга – Ҳасанбой Дўсматов (49кг), Абдулҳай Шорахматов (56кг), Элнур Абдураимов (64кг), Исроил Мадримов (75кг) ҳамда Зуҳриддин Махкамовни (91кг) жалб қилишган. “Patriot Boxing Team” жамоасидан еса Батор Сагалуйев (49кг), Дмитрий Шарафутдинов (56кг), Радмир Абдурахманов (64кг), Ражаб Ражабов (75кг) ҳамда Ислам Текейев (91кг) рингга кўтарилади. АИБА томонидан жаҳоннинг 2016 йидаги енг яхши боксчиси деб топилган Ҳасанбой Дўсматов ўз рақиби Батор Сагалуйев билан бундан аввал икки бор тўқнаш келиб ҳар икки жангда ҳам ғалаба қозонишга еришган.
Умуман олганда, икки жамоа боксчилари ўртасида бўлиб ўтадиган 5 та жангнинг барчаси шиддатли кечиши кутилмоқда. Чунки ҳар икки жамоа ҳам турнирдаги мавқеини яхшилаб олиши керак. Мухлисларни қизиқарли жанглар кутиб тургани шубҳасиз. Яна бир бор еслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган бокс оқшоми 4 март куни 18.30да бошланади.