The Sun хабарига кўра, Клаудио Раньерининг ёрдамчиси Крэйг Шекспир «Лестер» клубига бош мураббий қилиб тайинланади.
Айни пайтда мутахассис «тулкилар»ни вақтинча бошқармоқда. Аммо «Ливерпуль» (3:1) ва «Ҳалл Сити» (3:1) клубларига қарши ўйиндаги ғалабалардан сўнг, раҳбарият уни доимий асосда жамоада олиб қолишни маъқул топган.