Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сурияга қарши ўйин яқин. Ўзбекистон термасининг икки аъзоси эса Хитойдаги илк турда қайдномага ҳам киритилмади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Хитой Суперлигасида 2017 йилги мавсум расман старт олди.

Янги регламентга кўра, Хитой клублари майдонда уч нафар легионер хизматидан фойдаланиши мумкин. Бу қарор кечикиб қабул қилингани учун, аввалроқ етакчи клублар камида беш нафардан хорижлик футболчи билан шартнома имзолаб улгурганди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» клуби ҳам.

Мазкур жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Осиё Чемпионлар лигасининг кетма-кет уч ўйинида Аҳмедовни тўлиқ ўйнатган бўлса, Суперлиганинг дастлабки турида футболчини қайдномага киритмади ҳам. Бразилиялик уч юлдуз футболчи майдонга тушди ва ўйин тақдирини ҳам айнан шу трио ҳал қилди.

Қизиқ томони, рақиб Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» клуби эди. Уч бразилияликка қарши Исмоилов тўлиқ ҳаракат қилди. Унинг жамоадошлари ҳисобни биринчи бўлиб очган бўлса-да, якунда 5 та гол ўтказиб юборди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой Суперлигасидаги учинчи вакили Егор Кримец ҳам Аҳмедов каби қайдномага кирмади. Мамлакатнинг сўнгги икки йилликдаги чемпиони — «Гуанжоу Эвергранд»га қарши майдонга тушган «Бейдзинг Гуоан» 1:2 ҳисобида енгилди. Жамоа бош мураббийи уч нафар легионер лимитини иккита бразилиялик ва туркиялик Буроқ Йилмаз билан тўлдирди.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Хитой Суперлигасида ўйин амалиётига эга бўлмаслиги мамлакат миллий терма жамоаси манфаатларига зид ёки зид эмаслиги борасида аниқ маълумот йўқ.

Хитой Суперлигаси
1-тур
4 март, шанба

«Шанхай СИПГ» — «Чангчун Ятай» 5:1

Голлар: Фан Сядонг, 26 (0:1). Халк, 34-пен (1:1). Элкесон, 43 (2:1). Элкесон, 51 (3:1). Элкесон, 59 (4:1). У Лей, 90+1 (5:1).

5 март, якшанба

«Гуанжоу Эвергранд» — «Бейдзинг Гуоан» 2:1

Голлар: Паулиньо, 19 (1:0). Буроқ Йилмаз, 38-пен (1:1). Паулиньо, 87 (2:1).
Четлатишлар: Жао Хедзинг, 66 (Б). Жинг Жи, 81 (Г).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:06, 06.03.2017.
Ўқилди: 28059 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик