«Манчестер Юнайтед» клуби Европа лигасидан ўрин олган «Ростов» клубига қарши ўйиндан олдин, мухлисларини ёзма равишда огоҳлантирди.
Ўйинни томоша қилиш учун Англиядан Россияга 400 нафар мухлис йўл олган эди.
«МЮ» уларга клуб рамзи туширилган кийимларни киймаслик, тинчликни сақлаш ва бошқаларнинг эътиборини жалб қилмасликни тавсия қилди. Россиялик безориларнинг ҳужум қилиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли, клуб ўз мухлисларига фақат полиция ходимлари бор кўчаларда юриш, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш ва ёлғиз ҳолда шаҳарни айланмасликка чақирди. Жамоа мухлисларига Евро-2016да юз берган воқеаларни унутмасликни эслатди.