Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Барчаси ОЧЛ ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мана, қитъамиз клуб футболидаги асосий турнир - ОЧЛнинг навбатдаги мавсуми асосий раунди ҳам йўлга тушди. Гарчи гуруҳ босқичи клубларимиз учун омадсиз бошланган бўлсада, ОЧЛга тегишли айрим рекордлар ва фактлар билан таништиришни лозим топдик. Чунончи, айрим кўрсаткичларга ўзбек футболи ҳам дахлдор. Умуман, бу борадаги изланишларни турнир давомида тўлдириб боришга ҳаракат қиламиз, албатта.

ОЧЛ-2017даги энг Қимматбаҳо футболчилар. Жорий турнирнинг энг қимматбаҳо футболчилари орасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам бор. У рейтингнинг 10-қаторида қайд этилган. Тўғри, ушбу рўйхатда кўрсатилган суммалар футболчининг асл трансфер нархига мувофиқ келмаслиги мумкин. Зеро, бунда  transfermarkt.de сайти (Германия) қўйган баҳо инобатга олинган. Клублар эса футболчиларга сайтда кўрсатилганидан кўпроқ тўлашлари ҳеч гап эмас. Жорий мавсум турнирга «заявка» қилинган футболчиларнинг умумий нархи эса 405,9 млн. фунтга тенг. ОЧЛнинг ўтган йилги энг яхши футболчиси - Умар Абдулраҳмоннинг мазкур рўйхатда атиги 25-поғона (нархи - 2,98 млн. фунт)дан дан жой олганини алоҳида айтиш жоиз. Саралаш раундида «Насаф» дарвозасига ягона голни урган Укра эса 38-қаторда (1,28 млн. фунт). Умуман, ОЧЛнинг жорий мавсуми учун рўйхатга олинган футболчилардан 67 нафарининг трансфер нархи 1 млн. фунтдан баланд. Улар орасида  «Локомотив» ва «Бунёдкор»дан бирор вакил йўқ.

Узоқ вақтдан буён ишлаётган бош мураббийлар. Бош мураббийлар орасида «Жежу Юнайтед» устози Парк Кюнг Хуннинг бу клубда иш бошлаганига 7 йилдан ошди - энг яхши кўрсаткич. Ҳозирги клубида энг кўп иш тажрибасига эга 10 нафар бош мураббий орасида «Бунёдкор» устози Сергей Лушчан ҳам бор.

1. Парк Кюнг Хун (Ж.Корея) - «Жежу Юнайтед», 56 ёш,  7 йилу 3 ойдан буён

2. Антони Попович (Австралия) -  «Вестерн Сидней», 43 ёш, 5 йилу 9 ойдан буён

3. Майкл Петрович (Австрия) - «Урава Редс»,  59 ёш,  5 йилу 1 ойдан буён

4. Сео Жунг Вон (Ж.Корея) - «Сувон Самсунг»,  46 ёш,  4 йилу 2 ойдан буён

5. Кента Хасегава (Япония) - «Гамба Осака», 51 ёш,  4 йилу 1 ойдан буён

6. Космин Олариу (Руминия) - «Ал-Аҳли» (Дубай), 47 ёш,  3 йилу  7 ойдан буён

7. Сергей Лушчан (Ўзбекистон) - «Бунёдкор», 43 ёш,  2 йилу 8 ойдан буён

8. Бранко Иванкович (Хорватия) - «Пирузи»,  62 ёш, 1 йилу 10 ойдан буён

9. Жон Алоизи (Австралия) - «Брисбен Роар», 41 ёш,  1 йилу 8 ойдан буён

10. Фелипе Сколари (Бразилия) - «Гуанжоу Эвергранд», 68 ёш,  1 йилу 8 ойдан буён.

Ҳакамлар мавзуси. Амалдаги бош ҳакамларга қарасак, ОЧЛда кўп ишлаш бобида ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко етакчилар қаторида. Жорий турнир олдидан Эрматов ҳисобида 36та ва Коваленконикида 32та ўйин бор эди. Демак, 1-тур доирасидаги учрашувлар Эрматов учун 37-ўйин, Коваленко учун эса 33-ўйин бўлди.

Клуб тарбияланувчилари. «Бунёдкор» ўз академияси тарбияланувчиларига катта эътибор қаратувчи клублар рейтингида 8-ўринда бормоқда. Рўйхатда тарбияланувчилар сони, уларнинг жами ўйинлари ва голлари инобатга олинган. Жорий мавсум «Бунёдкор»нинг бу борадаги мавқеи янада кўтарилса, ажабмас. Зеро, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Санжар Қодирқулов каби клуб мактабида тарбия топган йигитлар яхшигина статистика қайд этсалар, ажабмас.

Энг ёш футболчилар.Турнир тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи «Аделаида Юнайтед» ҳужумчиси Тибой Камарадир. У 2012 йилнинг 18 апрель куни «Аделаида Юнайтед» - «Поханг Стилерс» ўйини (1:0)да сафга қўшилганида, 15 ёшу 1 ойлик бўлган. Мана 5 йилдирки, бу рекорд янгилангани йўқ. Ҳамюртимиз Темур Ҳакимов эса 2012 йилнинг 2 май куни «Пахтакор» - «Ал-Иттиҳод» баҳси (1:2)да майдонга тушган пайти 17 ёш 8 ой 9 кунлик эди. У турнирнинг энг ёш дебютантлари орасида 9-ўринни банд этиб турибди.

Энг «Қария» футболчилар.Турнирда майдонга тушган энг ёши катта футболчи - «Чонбук Хюндай Моторс» посбони Чой Йун Сунг. У 2014 йилнинг 18 март куни «Гуанжоу Эвергранд» - «Чонбук Моторс» ўйини (3:1)да майдонга тушиб, «қариялар» рекордини янгилаганди - 42 ёш 11 ой 13 кун. Ҳамюртимиз Павел Бугало бу борада 5-кўрсаткичга эга. У 39 ёш 6 ой 26 кунлигида (2014 йилнинг 19 март куни) «Бунёдкор» - «Фулад» учрашувида қатнашганди. «Қариялар» рўйхатининг илк 10талигида 38 ёш 7 ой 27 кунлигида майдонга тушган Виктор Карпенко («Бунёдкор») ҳам бор - 9-ўрин.

Энг «ёш» таркиб.Равшан Ҳайдаров 2011 йилнинг 11 май куни «Пахтакор» - «Ал-Садд» баҳсида ОЧЛ тарихидаги энг «ёш» бошланғич таркибни майдонга туширганди. Ўшанда 11 нафар футболчининг ўртача ёши 21,8ни ташкил этганди. Ўша таркибни ёдингизга соламиз: Никита Рибкин (19 ёш), Мурод Холмуҳаммедов (20 ёш), Илҳом Суюнов (27 ёш), Акмал Холмуродов (22 ёш), Акбар Исматуллаев (20 ёш), Владимир Козак (17 ёш), Станислав Андреев (23 ёш), Санъат Шихов (21 ёш), Алишер Азизов (21 ёш), Душан Савич (25 ёш), Темурхўжа Абдухолиқов (19 ёш). «Ал-Садд» асосий таркибига кирган футболчиларнинг ўртача ёши эса 24,5га тенг бўлганди. Умуман олганда, ОЧЛ тарихида энг «ёш» таркиб билан ҳаракатланиш бобидаги 10та яхши кўрсаткичдан 5таси айнан «Пахтакор»га тегишли.

Энг «Қари» таркиб.«Истиқлол» устози Амир Галенои 2014 йилнинг 2 апрель куни «Ал-Жазира» (Абу-Даби)га қарши сафар баҳси (0:1)да турнир тарихидаги энг «қари» таркибга таянганди. Эронлик мутахассис тузган бошланғич таркибдан ўрин олган футболчиларнинг ўртача ёши  31,5га тенг эди. Мураббийнинг ўзи ўша вақт 50 ёшда бўлган.

«Қуруқ» ўйинлар.Дарвозабонлар савияси улар иштирокидаги қуруқ ўйинлар сони билан ҳам ўлчанади. ОЧЛ тарихида дарвозасини дахлсиз сақлаш бобида мутлақ етакчи посбон йўқ. Бинобарин, бирданига 5 нафар голкиперда 15тадан «қуруқ» ўйин (энг яхши кўрсаткич) бор. Булар - Шахаб Гордан (2та клубда), Шин Хва Йонг («Поханг Стилерс»), Меҳди Раҳмати (2та клубда), Игнатий Нестеров (2та клубда), Ченг Женг (2та клубда). Нестеров мавсум-2017 стартига қадар ОЧЛ доирасидаги 41та ўйинда иштирок этиб, уларда айнан 41та гол қўйиб юборганди. Жорий мавсум 1-туридан сўнг унинг статистикаси бироз ошди: 42та ўйин, -42та гол.

Умумий жадвал. Турли йилларда турнир ғолибига айланган «Чонбук Хюндай Моторс», «Ал-Иттиҳод», «Сеонгнам Ильва Чунма», «Ал-Садд», «Поханг Стилерс»дек таниқли клублар жорий мавсум четда қолишди. Айни пайт гуруҳ раундида иштирок этаётган 32та клубдан 6тасига бунгача бош совринни ютиш насиб этган. Умуман, Осиё клуб футболининг бош мусобақасида шу пайтга қадар 124та жамоа иштирок этганди (саралаш раундлари инобатга олинмаган). Айни иштирокчилар орасида турнирда кўп қатнашиш бўйича «Ал-Ҳилол» етакчидир. Саудия жамоаси шу билан 13-марта стартга чиқди ва бу борада рекордчи - «Пахтакор»га етиб олди. Турнир тарихида 100та ўйин маррасини биринчи бўлиб, айнан «Ал-Ҳилол» забт этади. БААнинг «Ал-Айн» клуби финалга қадар етиб борсагина, жами ўйинлари сони 100тадан ортади. Жорий мавсум гуруҳ босқичида ўйнаётган 32та жамоадан 3таси турнир дебютанти ҳисобланади. Булар - «Истиқлол» (Ҳузистон), «Ал-Тавон» ва «Истерн».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:43, 07.03.2017.
Ўқилди: 7195 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.