Тошкентда «Обод» клуби «Қўқон-1912»ни қабул қилди.
Жамоалар ўйинни фаол бошладилар. 11-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади. Бироз ноаниқ.
13-дақиқада Носир Отақўзиевда қулай имконият вужудга келди. Аммо унинг зарбаси йўлига рақиб тўғаноқ бўлди. Бурчакдан оширилган тўпни Райевац боши билан дарвозага йўллади, уни меҳмонлар посбони қайтариб қолди.
15-дақиқа сербиялик ҳужумчи ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан оширган тўпни Райевац дарвозага аниқ йўллади.
24-дақиқада сербиялик футболчи рақибларни бирма-бир алдаб, жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Бироқ унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида майдон эгаларида гол киритиш учун имконият вужудга келди, аммо ушбу вазият ҳам самарасиз якун топди. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни жамоалар фаол бошлашди. 62-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Наврўз Хаипов бўлди. 69-дақиқа Райевацнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш учун вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисоб ўзаришсиз қолди. Ҳар икки жамоа мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди.
Олий лига
2-тур
“Обод” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1)
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Мамур Саидқосимов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
Голлар: Наврўз Хаипов 62 – Филип Райевац 15.
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов.
"Обод": Ширинбой Абдуллаев, Аброр Ҳусинов, Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов, Ғайрат Умиров (Санжар Тўрақулов, 88), Санжар Риҳсибоев (Тимур Васильев, 65), Дониёрбек Ҳасанов, Павел Соломин (Наврўзбек Хаипов, 46), Суннатилла Эрматов, Шохруз Норхонов, Сардор Қаҳҳоров.
Захира: Азамат Аҳмедов, Шерзод Жалилов, Ислом Исмоилов, Жаҳонгир Омонов.
"Қўқон-1912": Никита Рибкин, Баҳодир Акрамов (Руслан Мельзиддинов, 88), Жамшид Ҳасанов (Андрей Сидоров, 73), Носирбек Отақўзиев, Баҳодир Пардаев, Александр Мерзляков, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Мурод Холмуҳаммедов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Ойбек Рустамов, 46), Филип Райевац.
Захира: Азиз Ашуров, Собир Ҳамидов, Авазхон Маматхўжаев, Иқболжон Маликжонов.
Огоҳлантиришлар: Дарко Гожкович 57, Баҳодир Акрамов 78, Филип Райевац 82.