"Реал" президенти Флорентино Перес ўз номига шубҳали жўнатма олди. Унинг ичида номаълум оқ кукун бўлган.
AP News хабарига кўра, жўнатма "Реал"нинг уй стадиони "Сантьяго Бернабеу"га юборилган.
Клуб ходимлари қутидан тўкилаётган оқ кукунли модда тўкилаётганини сезишгач, воқеа жойига полиция чақирдилар. Тартиб посбонлари стадионда бир неча соат текширув ишлари олиб бордилар ва жўнатмадан ҳея қандай хавф топмадилар. Қутидан топилган оқ кукун экспертизага олиб кетилди.
Испания матбуоти жўнатма Италиядан юборилганини ёзишмоқда.