Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

Ла лига. «Реал»ни яна Рамос қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 27-тур доирасида "Реал" ўз майдонида "Бетис"ни қабул қилди ва очко йўқотиб қўйишига оз қолди.

"Мадрид" ўйин бошидан рақиб дарвозаси томон катта босим уюштирди. "Реал Бетис" бир амаллаб рақиб ҳужумларига дош берди ва 15-дақиқадан бошлаб олдинга ўта бошлади. Дастлаб мезбон ҳимоячиларининг хатосидан кейин "Бетис" ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Навас хавфни бартараф этди.

Орадан кўп ўтмасдан учрашувда баҳсли вазият юзага келди. Олис масофадан етказилган узатма натижасида меҳмонлар ҳужумчиси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочиб кетди. Аммо жарима майдончаси ташқарисида тўп ҳужумчидан ҳам, Навасдан ҳам ўтиб кетди ҳамда иккала футболчи ўзаро тўқнашиб кетишди. Ҳакам эса ўйинни тўхтатмади. Агар бу вазиятда даврозабон қоида бузди деб топганида, Навас майдондан четлатилиши керак эди. Боиси, "Бетис" футболчиси бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қоларди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Кейлор Навас ўша хатоси учун "Бетис" олдида ўзини "оқлади". Чап қанотдан ерлатиб етказилган узатмага Санабрия 15 метрлардан зарба берди. "Реал" посбони тўпни эгаллаб олдию, кейин ғалати ҳаракатлар билан тўпни дарвозага буриб юборди.

Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олганларидан кейин анча ишонч билан ҳаракат қила бошладилар. Бироқ бўлим тугашига 5 дақиқа қолгани улар бир зумга Роналдуни кўздан қочиришди ва жазоланишди. Марсело чап қанотдан етказган узатмани Криштиану бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Меҳмонлар иккинчи бўлимни дадил бошлаб, рақиб футболчиларига нисбатан фаол прессинг қўллай бошлади. Бунинг натижасида "Реал" тўлиқ устунликка эга бўла олмади. Бироқ "Бетис" футболчилари жисмонан кўп куч йўқотишди ва сўнгги 15 дақиқада хатога йўл қўя бошланди.

Исконинг узатмасидан кейин Роналду бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва 12-13 метрлардан зарба берди, лекин унга аниқлик етишмади. Лукас Васкес олдинга ўтаётганида эса Пиччини уни очиқчасига тортиб йиқитди ҳамда иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида "Реал" жонига яна ўша ҳалоскор оро кирди. Бурчакдан етказилган узатмани Серхио Рамос бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Гол ўтказиб юборганидан кейин, 10 киши бўлиб ўйнаётганига қарамай, "Бетис" ўйин назоратини олди ва қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди. Чап қанотдан етказилгану узатмани Санабрия бош билан дарвоза томон бурди. Навас ажойиб сэйв намойиш қилиб, жамоасини қутқарди ва ўз айбини "ювди".

"Реал" ўта қийин қўлга киритилган ғалаба эвазига ўз очколарини 52тага етказди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 27-тур, 00:45
Реал Мадрид – Бетис 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 25, автогол Навас, 1:1 – 41 Роналду, 2:1 – 81 Рамос.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Иско (Асенсио, 79), Хамес (Васкес, 69), Роналду, Мората (Бензема, 71).
Бетис – Адан, Пеццелья, Тошка, Дурмиси, Манди (Рафа Наварро, 84), Пардо, Брашанац (Алегрия, 86), Себальос, Пиччини, Санабрия, Рубен Кастро (Петрос, 64).
Огоҳлантиришлар: Пиччини (30), Марсело (87).
Четлатиш: Пиччини (78).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:37, 13.03.2017.
Ўқилди: 16261 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.