«Барселона» клуби ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтирмоқчи.
El Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар 29 ёшли футболчига шартномани узайтириши учун 40 млн евро кўтарма пулини таклиф қилмоқда. Аввалроқ, «Барселона» Неймарга 30 млн евро тўлаган эди.
Ўтган ҳафтада «Барселона» Мессига йиллик 35 млн евро маош беришга тайёр экани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Футболчининг жамоа билан имзолаган шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.