Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Превью

Баҳо:
+ | -

Водийнинг икки номдор жамоалари Наманганнинг "Навбаҳор" ҳамда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари Олий лиганинг 3-турига келиб мавсумдаги илк "Водий дербиси"да тўқнаш келишмоқда.

Мавсумлар оралиғида таркибни кучайтирган ва янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган бу икки клубнинг галдаги беллашуви ҳам қизғин тус олиши аниқ. Шунингдек рақиблар таркибида бир қатор собиқ жамоадошлар шу куни бир-бирларига қарши майдонга саф тортишади. Бу ҳам ўзига ҳос қизғин рақобатни юзага келтиради. Ўз вақтида "Нефтчи"нинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Мансур Саидов, бир-неча йиллар давомида ўзининг ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан танилган Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда ўтган мавсум Фарғонада ўтказган Алишер Саматов 16 март куни собиқ жамоаларига қарши тўп тепишади. Бундай мисолларни "Нефтчи" сафида ҳам кўришимиз мумкин. Олий лига-2016да наманганликлар сафида порлаган тезкор ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов 3-турда ўз вилоятдошлари билан беллашади.

Олий лигада узоқ йиллардан бери иштирок этиб келаётган "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" клублари шу кунга қадар 50 учрашувлик довондан ўтишга ҳам улгуришди. 16 март санасида "Навбаҳор" - "Нефтчи" рақобатининг 51-баҳсига гувоҳи бўлиш имкониятига эгамиз. Ўзаро ўйинлар статистикаси фарғоналикларнинг устунлигини кўрсатмоқда. "Нефтчи" сўнгги 50 ўйин ичида 25 марта Наманган жамоасидан устун келган. 12 ўйинда томонлар дўстлик кўчасини танлашган. 13 та учрашувда эса наманганликларнинг қўли баланд келган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 75 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 50 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 87 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 51 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Дерби мақомига эга баҳслар доим юқори қизиқишга сабаб бўлиб келган. Бу сафарги тўқнашув ҳам бундан мустасно эмас. Шундай экан барча футбол ишқибозларини 16 март куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтадиган ўйинга чорлаб қоламиз. Беллашув соат 17:00да старт олади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:20, 14.03.2017.
Ўқилди: 6249 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик